Сиз азизларни юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида тарихий аҳамиятга эга бўлган улуғ сана — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Мустақиллик – бизнинг энг катта бойлигимиз, эркин ва обод ҳаётимиз, тинч ва осойишта кунларимиз заминидир. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқлар барчаси шу неъмат туфайли халқимизга насиб этмоқда.
Сиз азиз ходимларимизнинг соғлом авлодни тарбиялаш, беморларнинг саломатлигини тиклаш ва жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлидаги фидокорона хизматларингиз юксак таҳсинга сазовордир.
Шу улуғ байрамда сизларга соғлик-саломатлик, оилангизга тинчлик ва фаровонлик, масъулиятли ва шарафли ишингизда янги ютуқлар тилайман. Мустақиллигимиз абадий, юртимиз равнақ топсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Бухоро вилоят фтизиатрия сихатгоҳи бош врачи Х.А. Сафаров????????????????