Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

 

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи шифокор ва ҳамширалари санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан ташкил этилган тест имтиҳонларида муваффақиятли иштирок этишди.

 

Имтиҳон мақсади – тиббиёт ходимларининг юқумли касалликлар, жумладан ўта хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва эпидемиологик назорат чора-тадбирлари бўйича билимларини баҳолаш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат бўлди.  

Натижалар:

✅ Барча ходимлар имтиҳондан муваффақиятли ўтди.

✅ Билимлар юқори баҳоланди:

 

Тиббий билимлар – юқори даражада

Амалиётда қўллаш қобилияти – қониқарли

Профилактика тадбирларини ташкил этиш – яхши

Хулоса:

 Ходимлар юқумли касалликлар профилактикаси бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга эканлиги тасдиқланди.

Бундай имтиҳонлар ходимлар малакасини оширишга хизмат қилади.

Orqaga