Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

 

Сиз азизларни 1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳининг бутун жамоаси номидан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Инсоннинг маънавий камолоти, баркамол авлод тарбияси ва соғлом келажак сари интилишда устоз ва мураббийларимизнинг ўрни беқиёсдир. Сизларнинг сабр-тоқатингиз, меҳр ва эътиборингиз билан фарзандларимиз илм олади, тарбия топади ва ватанпарвар авлод бўлиб камол топади.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам таълим ва тарбия ила шуғулланувчи устоз ва мураббийларимиз фаолияти юқори баҳога лойиқдир. Сизларнинг меҳнатингиз ҳар бир боланинг ҳаётида эзгулик уруғини сепмоқда.

Сизларга чексиз миннатдорчилик билдириб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва масъулиятли хизматларингизда муваффақиятлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Ҳурмат билан,

Бош врач Х.А. Сафаров

 

 

Orqaga