Ҳурматли Сиҳатгоҳимизнинг азиз ва қадрли аёл ходималари!
Сизларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Сизлар тиббиёт соҳасида, айниқса болалар саломатлигини муҳофаза қилишдек масъулиятли ва шарафли вазифани сидқидилдан адо этиб, жамоамиз фаолиятига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз. Сизларнинг меҳр-оқибатингиз, сабр-тоқатингиз ва фидокорона меҳнатингиз барчамиз учун ибратдир.
Ушбу гўзал баҳорий байрам айёмида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман. Иш фаолиятингизда доимо юксак ютуқлар ва омадлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи
Бош врачи Х.А. Сафаров