Алишер Навоий-маънавият куеши .
Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Вилоят болалар фтизиатрия сихатгоҳида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.Тадбир давомида Навоий ҳазратларининг ғазаллари, асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари, бадиий композициялар намойиш этилди. Шунингдек, сихатгоҳда даволанаётган болаларнинг ижодий чиқишлари барчада илиқ таассурот қолдирди.
Ушбу маънавий тадбир ёшлар қалбида миллий адабиётимизга, она тилимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаб, Навоий меросининг беқиёс аҳамиятини ёрқин намоён этди.
Алишер Навоий асарлари — маънавият, ахлоқ ва комилликка чорловчи беқиёс хазина экани яна бир бор ўз исботини топди.