Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

Вилоят болалар фтизиатрия санаторийсида тарбияланувчи болаларнинг соғлом ривожланиши ва ҳар томонлама етук шахс бўлиб вояга етиши учун мунтазам равишда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири тарбиячи Турсунова Дилфуза томонидан ташкил этилган "Авлодлар изидан" деб номланган маънавий-маърифий кеча бўлди.

Ушбу тадбир доирасида болалар ўзлари тайёрлаган куй ва қўшиқларини ижро этиб, тенгдошларига маънавий завқ улашдилар. Тадбир иштирокчилари тарихий ва миллий қадриятларимизни ёдга олиб, санъат ҳамда маданиятимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада оширишди. Бундай тадбирлар болаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг ўзгача қобилиятларини намоён этиш учун муҳим аҳамият касб этади.

 

Orqaga