Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

 

Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида қизиқарли ва маърифий тадбир – "Балли қизлар" номли кўрик-танлов бўлиб ўтди. Бу танловни Сихатгох тарбиячилари Муҳаббат Юлдашева ва Сохиб Саидовлар ташкиллаштирдилар.

Ушбу танловда беш нафар иқтидорли ва фаол қизлар иштирок этиб, ўз билим ва қобилиятларини намоён этдилар. Танлов беш шартдан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчи ўзига хос тарзда синовлардан муваффақиятли ўтди.

 

1-Шарт: Ўзини таништириш

 

Танловнинг биринчи шартида ҳар бир иштирокчи ўзини тўлиқ ва таъсирчан тарзда таништирди. Қизлар исми, ёши, қизиқишлари ва орзулари ҳақида гапириб, томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъатида илиқ таассурот қолдирдилар.

 

2-Шарт: Интеллектуал савол-жавоб

 

Иккинчи шартда қизлар билимдонликда ўзаро беллашдилар. Умумий маданият, тарих, адабиёт ва замонавий фанларга оид саволларга жавоб бериб, ўз зеҳн ва билимини намойиш этдилар. Бу шарт иштирокчиларнинг интеллектуал салоҳиятини очиб берди.

 

3-Шарт: Сабзи наргaзи қилиш

 

Мазкур шарт миллий таомларимизнинг ажралмас қисми бўлган сабзи наргизи тайёрлашдан иборат бўлди. Қизлар ушбу бадиий ва кулинар маҳорат талаб қилувчи ишда ўзининг эпчиллиги ва чиройли ечимлари билан ҳакамлар ва томошабинларни ҳайратда қолдирдилар.

 

4-Шарт: Эркин мавзуда чиқиш

 

Танловнинг тўртинчи шартида иштирокчилар эркин мавзуда чиқиш қилдилар. Кимдир шеър ўқид, бошқалар қўшиқ ижро этди ёки рақс тушди. Бу шарт қизларнинг саҳнада ўзини эркин тута олишини, ижодий қобилиятини кўрсатди.

 

5-Шарт: Салат тайёрлаш

 

Якуний шартда қизлар ўз кулинар маҳоратини намоён этиб, ҳар хил турдаги салатлар тайёрладилар. Таомларнинг нафақат таъми, балки безак жиҳатлари ҳам баҳоланди.

 

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ҳар бир шартидаги фаоллиги ва маҳоратини инобатга олган ҳолда ғолибларни эълон қилди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.

 

"Балли қизлар" кўрик-танлови болаларнинг иқтидори ва салоҳиятини юзага чиқаришда, уларни фаол ҳаётга, меҳнатсеварликка ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Orqaga