Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

 

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида миллий анъаналарни тарғиб қилиш ва ходимлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида “Миллий атлас кийими” челленжи ташкил этилди. Тадбирда муассаса ходимлари миллий анъаналаримизга хос равишда атлас ва адрас матоларидан тикилган либосларда қатнашиб, миллий урф-одатларимизни янада кенг ёйишга ҳисса қўшдилар.

Шунингдек, муассаса раҳбарияти ва касаба уюшмаси ташаббуси билан мучал ёшига тўлган 15 нафар ходимларга эсдалик совғалари топширилди. Бу эса жамоадаги илиқ муҳитни янада мустаҳкамлашга, тажрибали ходимларга бўлган эътибор ва ҳурматни яна бир бор намоён этди.

Тадбир давомида иштирокчилар миллий либослар гўзаллигини намоён этиб, кўтаринки кайфиятда суратга тушдилар ҳамда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта эканини таъкидладилар.

 

Orqaga