Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

Гидромассаж болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилашда самарали физиотерапия усулидир. Вилоят болалар сиҳатгоҳида гидромассаж ванналари орқали олинаётган ижобий натижалар бу усулнинг болалар соғлиғи учун нақадар муҳим эканлигини кўрсатади. Мутахассислар томонидан амалга оширилаётган бу каби физиотерапия сеанслари болаларнинг умумий ҳолатини яхшилашга ва уларнинг соғлом ривожланишига ҳисса қўшмоқда.
Болалар учун гидромассажнинг асосий фойдали жиҳатлари
1.  Қон айланишини яхшилайди
Сув оқимларининг массаж таъсири натижасида қон томирлари кенгаяди ва қон айланиши фаоллашади. Бу эса ҳужайралар озуқа моддалари ва кислород билан тўлиқ таъминланишига ёрдам беради.
2.  Мускулларни мустаҳкамлайди ва тонусини яхшилайди
Гидромассаж мускуллар релаксациясига ёрдам беради, мускуллардаги тарангликни камайтиради ва уларни мустаҳкамлайди. Бу жисмоний фаолиятни яхшилайди ва тўғри мушак ривожланишини таъминлайди.
3.  Асаб тизимини тинчлантиради
Танани илиқ сувда бўлиши ва массаж таъсири болаларнинг асаб тизимини тинчлантириб, уйқу сифатини яхшилайди. Бу эса боланинг эмоционал барқарорлигига ижобий таъсир қилади.
4.  Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Гидромассаж орқали қон айланиши ва моддалар алмашинувининг яхшиланиши иммун тизимини фаоллаштириб, боланинг касалликларга чидамлилигини оширади.
5.  Тери ҳолатини яхшилайди
Сув оқими тери ҳужайраларининг янгиланишини рағбатлантиради, тери тешикларини очади ва унинг нафас олишини таъминлайди. Натижада бола териси силлиқ ва соғлом бўлади.
Вилоят болалар сиҳатгоҳида гидромассаж амалиёти
Вилоят болалар сиҳатгоҳида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 2 та гидромассаж ваннаси ўрнатилган бўлиб, улардан доимий равишда фойдаланиб келинмоқда. Мутахассислар болалар учун махсус гидромассаж дастурларини ишлаб чиққан бўлиб, ҳар бир боланинг ёши ва жисмоний ҳолатига кўра алоҳида ёндашув қўлланилади.
Гидромассаж амалиёти болалар соғлиғини яхшилашда ижобий натижаларни бераётгани кузатилмоқда. Ушбу усул асабийликни камайтириб, қон айланишини фаоллаштириш билан бирга, иммун тизимини мустаҳкамлашда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Orqaga