Болангиз соғлом ва бақувват бўлишини истайсизми?
Иммунитетини мустаҳкамлаш ва касалликлардан ҳимоя қилишни хоҳлайсизми?
Унда тузли ғор болангиз учун энг фойдали табиий усуллардан бири бўлиши мумкин!
Тузли ғор нима?
Тузли ғор – бу деворлари ва пол қисми табиий денгиз ёки тош тузидан қилиб ясалган махсус хоналардир. Ҳаво таркибидаги майда туз заррачалари нафас йўлларига кириб, уни тозалайди ва касалликларга қарши курашади.
Болалар бу ерда ўйнашлари, тасалли топишлари ва шу билан бирга соғлиқларини мустаҳкамлашлари мумкин.
Болалар учун тузли ғорнинг АСОСИЙ ФОЙДАЛАРИ
Нафас олишни енгиллаштиради
Тузли ҳаво нафас йўлларини тозалайди, шиллиқлардан халос этади, йўтални енгиллаштиради.
Иммунитетни кучайтиради
Боланинг организми ташқи вирус ва инфекцияларга чидамлироқ бўлади.
Аллергияга қарши самарали
Тузли ҳаво нафас йўлларини тозалаш орқали аллергия аломатларини камайтиради.
Уйқуни яхшилайди
Тузли ғордаги тинч муҳит боланинг уйқусини тинч қилади, асабийликни бартараф этади.
Терига ижобий таъсир кўрсатади
Псориаз, атопик дерматит ва қичишишлар йўқолади.
Қандай касалликлар учун фойдали?
Бронхит, ларингит, трахеит
Бронхиал астма
Аллергия
Уйқусизлик ва асабийлик
ОРВИ ва шамоллаш
Қанча вақт давомида самарали?
Болалар учун 10–15 та сеанс етарли.
Ҳар бир сеанс 30 дақиқа давом этади.
Саломатликни мустаҳкамлаш учун йилига 2–3 марта галотерапия тавсия этилади.
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
Фаол туберкулёз
Юрак ва буйрак касалликлари
Қон кетиш ва саратоний касалликлар
Оғир респиратор касалликлар
Тузли ғор – болангиз соғлиғи учун табиий муъжиза!
Болангиз соғлом ва бақувват бўлишини истасангиз, табиатнинг шу муъжизасидан фойдаланинг. Тузли ғор нафақат соғлиқни яхшилайди, балки болангизнинг кайфиятини ҳам кўтариб, унга куч ва қувват бағишлайди!
Соғлом бола – бахтли оила!