Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

✅ Кириш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 21 февралдаги 37-сонли буйруғига мувофиқ, Бухоро вилоятида сил касаллигига мойиллиги бўлган 0-18 ёшли болалар хавф гуруҳи тузилган. Ромитан тумани бўйича бу гуруҳга 334 нафар бола киритилган.
✅ Хавф гуруҳидаги болалар
•  Сил касаллиги билан оғриган беморлар билан алоқада бўлганлар
•  Иммун тизими заиф болалар
•  Озиқланиш етишмовчилиги ва юқумли касалликлар билан боғлиқ ҳолатлар
✅ Кураторлик вазифалари
Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи шифокори Н. Турсунова Ромитан тумани бўйича куратор этиб белгиланган. Унинг асосий вазифалари:
•  Хавф гуруҳидаги болаларни динамик назоратга олиш
•  Даволаш ва иммунопрофилактика тадбирларини ташкил этиш
•  Хавф гуруҳидаги болалар ва ота-оналарга сил профилактикаси бўйича маслаҳат бериш
•  Ҳар ой натижалар бўйича ҳисобот тайёрлаш
✅ Хулоса
Ромитан туманида хавф гуруҳидаги болаларни мунтазам назоратга олиш ва профилактик тадбирларни кучайтириш сил касаллиги тарқалишини бартараф этишга ёрдам беради.

Orqaga