Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

 

Сизларни миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз тимсоли бўлган файзли Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

 

Наврўз – янгиланиш ва яшариш, меҳр-оқибат ва қут-барака рамзи ҳисобланади. Ушбу файзли айёмда юртимизга тинчлик-хотиржамлик, хонадонларимизга файзу барака, сиҳат-саломатлик ва омад ёр бўлсин!

 

Сизлар фидокорлик ва меҳнатсеварлик билан болажонларимиз саломатлигини тиклаш, уларнинг бахтли келажагини таъминлаш йўлида хизмат қилмоқдасизлар. Бу эзгу меҳнатингиз учун сизларга миннатдорлик билдираман.

 

Наврўз янги куч ва руҳ бағишлаб, барчангизнинг иш фаолиятингизга янада шижоат олиб кирсин! Оилавий бахт, соғлик ва омад йўлдошингиз бўлсин!

 

Наврўз байрами муборак бўлсин!

 

Ҳурмат билан,

Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи бош врачи Х.А.Сафаров.

 

 

Orqaga