Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

 

2025 йил 13 февраль куни болалар фтизиатрия санаториясида "Заҳриддин Муҳаммад Бобур — буюк сиймо" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда муассаса тарбияланувчилари ва ходимлари фаол иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади буюк саркарда, шоир ва давлат арбоби Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг бой ижоди, тарихий мероси ва унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссасини кенг ёритишдан иборат бўлди.

Тадбирнинг бош қисми:

Тадбирда аввало Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди. Мутахассислар ва маънавият соҳаси вакиллари Бобурнинг турли йўналишлардаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот бердилар. Хусусан, унинг "Бобурнома" асари жаҳон тарихий адабиётининг дурдоналаридан бири экани таъкидланди.

Шерлар ва саҳна кўринишлари:

Тадбир давомида тарбияланувчилар томонидан Бобурнинг шеърлари ва ғазаллари тиловат қилинди.

Orqaga