Бугун Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида маънавият соати бўлиб ўтди. Унда барча ходимлар фаол иштирок этди.
Маънавият соатида маърифат ишлари бўйича масъул Наимова Н.маърузасида давлат, миллат ва жамият равнақида маънавиятнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритишди. Маърузада таъкидланишича:
• Маънавият – бу жамият тараққиётининг асосий пойдеворидир.
• Миллий ғоя, анъаналар ва қадриятлар келажак авлоднинг маънавий камолотига хизмат қилади.
• Давлат барқарорлиги ва миллий бирлик маънавий уйғунлик билан чамбарчас боғлиқдир.
Маънавият соатида қуйидаги муҳим нуқталарга урғу берилди:
✔️ Миллий қадриятларни асраш ва авлодлар орасида узвийликни таъминлаш.
✔️ Жамиятда маънавий тарбияни кучайтириш орқали ёшларнинг онгини шакллантириш.
✔️ Давлат ва жамият барқарорлигида маънавий муҳитни мустаҳкамлаш.
Маънавият соатининг асосий мақсади — ходимлар ўртасида миллий ғоя ва маънавий қадриятларга бўлган ҳурматни кучайтириш, жамоада ҳамжиҳатлик ва меҳнат унумдорлигини оширишдан иборатдир.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Улар маънавий тарбиянинг жамият равнақидаги аҳамиятини чуқур англашди ҳамда бу борада фаол бўлишга чақиришди.