Buxoro sh. Moxi-Hosa
Qo’rg’oni shifokor k. №1
Ish vaqti:
Dush. - Sham. 08:30 - 15:30

Инфекцияни назорат қилиш комиссияси 2025 йил якуний ҳисоботи тақдимоти

Бухоро вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида Инфекцияни назорат қилиш комиссияси раиси Д.Хамроева 2025 йил якуний ҳисоботи тақдим этилди.

 Асосий натижалар:

• 2025 йилда зарарсизлантириш, стерилизация ва дезинфекция ишлари режага мувофиқ тўлиқ ва сифатли амалга оширилди.

• Муолажа, лаборатория ва қабулхона бўлимларида асептика ва антисептика қоидалари қатъий риоя қилинди.

• Тиббий ходимлар билим ва амалий кўникмаларини мунтазам ошириб борди.

Йиғилиш натижаси:

• 2025 йилда олиб борилган ишлар қониқарли деб баҳоланди.

• 2026 йилда ҳам инфекцияларни олдини олиш чора-тадбирлари, дезинфекция ва ички назорат ишлари узлуксиз давом эттирилади.

 Маълумот учун:

Инфекцияни назорат қилиш, дезинфекция ва ички назорат ишлари беморлар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади

Orqaga