Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида болажонларнинг мучал тўйлари ўтказилди. Тадбир миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримизга мос равишда ўтказилиб, болажонларга эсда қоларли байрам ҳиссини улашди.
Тадбир ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди. Миллий анъаналаримизни акс эттирган гўзал қўшиқлар ва куйлар янграб, болаларнинг қувончига қувонч қўшди. Тадбирга болажонларнинг ота-оналари, бувилари ва яқинлари ҳам таклиф қилинди. Улар ўз фарзандларининг тантанали тадбирда иштирок этишларидан чексиз мамнун бўлиб, улкан хурсандчилик ила байрамни кузатдилар.
Тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган чиқишлар, рақслар ва шеърлар йиғилганларга илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, болажонларнинг яхши хулқи ва ўқишдаги муваффақиятлари ҳам эътироф этилди. Тадбир якунида намунали хулқ ва аъло баҳолар билан ўқишда муваффақиятга эришган болаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Мазкур тадбир болажонлар қалбида миллатимизга хос бўлган миллий қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат ҳиссини уйғотди. Вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи жамоаси келгусида ҳам болалар учун шу каби маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишни режалаштирмоқда.