Бухоро фтизиатрия сихатгоҳига ўтказилган амалий психология машғулотлари ёшларнинг ижтимоий ва психологик тараққиётини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. БухДУ психология кафедраси ўқитувчиси Усмонова Маржона томонидан талабалар билан Бухоро фтизиатрия сихатгоҳида ёшлар билан индивидуал ва гуруҳ бўйича психологик суҳбатлар ва тренинглар ўтказишди. Бу тренинглар, ёшларнинг касб танлашда қарор қабул қилишлари ва ижтимоий муҳитга мослашишларини қўллаб-қувватлашга ёрдам берди.
1. Касбга йўналтириш ва ижтимоий муҳитнинг роли
Ёшлар касб танлашда ижтимоий муҳити, оилавий шароитлари ва шахсий қизиқишлари билан боғлиқ қарорлар қабул қилишади. Физиатрия сихатгоҳида ўтказилган давра суҳбатлари ёшларга касб танлашда ёрдам беришга хизмат қилади.
2. Психологик суҳбатлар ва тренингларнинг ўрни
Психологик суҳбатлар ва тренинглар ёшлар учун ўз-ўзини англаш, ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Тренинглар, жамоада ишлаш ва мулоқот қилишга кўмаклашади.
3. Нейротренинг ва диққатни ошириш
Нейротренинг болаларда диққатни ошириш ва кўп вазифани бир вақтнинг ўзида бажариш қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу миянинг ишлаш фаолиятини яхшилайди.
4. "Импулс" психологик тренингининг ахамияти
"Импулс" тренинги жамоада ижобий муҳит яратиш ва ишлашга кўмаклашади, ёшларда жамоа иши ва ҳамкорликни ривожлантиради.
Хулоса:
Психологик тренинглар ёшларнинг касбга йўналтириш, ижтимоий муҳитга мослашиш ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бухоро фтизиатрия сихатгоҳида ўтказилган амалий психология машғулотлари ёшларнинг келажакдаги муваффақиятли ҳаёти учун муҳим кўникмаларни шакллантиради.